«Жазолар енгил, шунинг учун жиноятлар кўпаймокда» — Танзила Норбоева
24 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.
Хабар берилишича, шу пайтгача ўтказилган тадбирлар натижасида одам савдоси билан боғлиқ 93 та жиноят қайд этилиб, уларнинг 51 таси шаҳвоний фойдаланиш, 3 таси меҳнатдан фойдаланиш ва 39 таси чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар ташкил этилган.
«Енгил жазо қўлланилиш бу жуда тушунарсиз ҳолат, айниқса чақалоқ савдоси билан шуғулланаётганлар учун. Бир неча йиллар олдин машина ўғрилиги учун қилинган жиноятга қаттиқ жазо белгилангани туфайли машина ўғрилари кескин камайиб кетган. Машина савдосидан кўра чақалоқ савдоси оғир жиноят бўлса керак. Жазолар енгил шунинг учун жиноятлар кўпаймокда. Ҳар бир одам савдоси айдорларининг барчасини жиноий жавобгарликка тортиш керак», — деди Танзила Норбоева.
Қайд этилишича, 2020 йилда Одам савдоси бўйича келиб тушган 1029 та мурожаатдан 93 таси (9%) бўйича жиноий иш очилиб, 129 нафар айбдорга нисбатан қонуний чоралар кўрилган. Бу кўрсаткичлар 2019 йилга нисбатан камайган.
Шу билан бирга, 2020 йилда вояга етмаган шахслардан тижорат мақсадида шахвоний фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар сони 2019 йилга нисбатан 6 баробарга ортган.