Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Aбдулазиз Назиров пойтахтлик йигит-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш учун янги лойиҳа эълон қилди
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Aбдулазиз Назиров Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун қизиқишлари асосида 3 ойлик касб-ҳунар ўрганиш имконияти яратилганини эълон қилди.
Aбдулазиз Назировнинг маълум қилишича, пойтахтлик йигит-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, улар касб-ҳунарларга ўқитилганларидан сўнг фаолиятларини давом эттиришлари учун керакли асбоб-ускуналар, зарур жиҳозлар ҳамда техника воситалари Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан бепул тақдим этилади.
Пойтахтлик ёшлар мазкур касб-ҳунарга ўқитишга асосланган лойиҳада иштирок этиш учун қуйидаги Телеграм бот орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: @poytaxtkasbbot