Самарқандда АҚШга юборишни ваъда қилиб, $18,000 олган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида Прокуратура департаменти хабар берди.
Маълумотларга кўра, департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган текширувда фуқаролар С.Ш ва Д.Э ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А нинг ишончига кирган.
Унга Америкага ишга юборишни ваъда қилиб, $18,00 миқдорда харажат қилганлигини айтган. Эвазига Х.А нинг «Тоҳиршайх» маҳалласида жойлашган уй-жойни расмийлаштириб олишга эришгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган.