Самарқандда болани урган хусусий боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси боланинг бошига қайта-қайта ургани акс этган видео тарқалган эди. Самарқанд вилояти таълим бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Воқеа 20 апрель куни Ургут туманида жойлашган «Мадина Кўзмунчоқ» хусусий боғчасида содир бўлган.

Аниқлик киритилишича, ўрта гуруҳ тарбиячиси М. Ж. болага нисбатан жисмоний куч ишлатган.

Натижада, раҳбариятнинг 23 апрелдаги буйруғи билан тарбиячи аёл билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон