«Бу жуда ҳам тўғри». Йигитали Мамажонов сериал режиссёрига нима учун тарсаки туширганини айтди
Хонанда Райҳоннинг собиқ турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов «Иккинчи хотин» сериалининг суратга олиш жараёнида режиссёрга тарсаки туширгани ҳақда хабар берилган эди. Актёр нима сабабдан бундай қилганини айтиб берди.
Унинг гапларига кўра, ижодни оёқости қилиб, ишини яхши билмайдган, илмсиз, тажрибаси ҳам, санъат ҳақида илми ҳам бўлмаган инсонлар фильм, сериаллар оляпти.
«Ҳаммага асcалому алайкум. Хуллас, тўғридан тўғри эфирга чиқишимнинг асосий сабаби ойдинлик киритиш. Жуда кўплаб негатив фикрлар билдирилди. Директимга SMS’лар тўлиб кетди. Инсон майда-чуйда нарсалар деб, ўзини йўқотиб, бирданига жаҳл қилиб, қандайдур ҳатти-ҳаракат қилиши керак эмас. Бу жуда ҳам тўғри.
Лекин тарсакига келадиган бўлсак, ижодни оёқости қилиб, ишини яхши билмайдиган, илмсиз, на тажрибаси, на санъат ҳақида илми бўлмаган инсонлар фильм, сериаллар оляпти. Битта шу тарсакига шунча гап-сўзларга қолдик. Тезда инсонлар фикрлар қилиб, ҳатто, дингача ҳам тўғрилаб олиб боришди мени.
Лекин уларнинг олаётган фильмларидан кейин инсонларнинг онги бузилиши, бизнинг ўзбеклигимиз шаънига катта доғ тушираётганлиги тўғрими? Битта тарсаки учун менга шунча гап келди. Нима учун ёмон фильм олаётганларни тезда гапирмайсизлар. Нега яхши фильмдек ўтказиб юборасизлар, ‘юқори’га муаммони олиб чиқмайсизлар», — дейди актёр.
Йигитали Мамажонов «Иккинчи хотин» сериалининг суратга олиш жараёнида режиссёрнинг юзига тегмайдиган даражада тарсаки туширганини алоҳида таъкидлади. Ва бўлиб ўтган ҳолатга ойдинлик киритди.
«Хуллас, ‘Иккинчи хотинʼ сериалининг съёмка жараёнида тарсаки ана шу укамизнинг ўзидан чиққан фикр. Баъзи бир инсонлар ўз ишини яхши билмаганлиги учун тарсакини ‘пастановичнийʼ қилиб кўратиб берган эдим. Кейин укамизнинг ўзи ‘келинг, ака, буни видеога олиб, қанақадир пиар қилайликʼ, деди. Ўзи мен пиар тарафдори эмасман. Ўшанақаларни кўрсам, энсам қотиб кетади.
Лекин укамиз илтимос қилгани учун тарсаки туширдим, тарсаки, ҳатто, юзига ҳам тегмаган. Инсонлар эса буни жиддий қабул қилишди. Мен бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Ҳеч қачон инсонларнинг яхши фикрига муҳтож эмасман. Пиарни ҳам қилишни билиш керак. Агар қиладиган бўлсангиз, ростакам қилишни ўрганинг», — дейди Йигитали Мамажонов.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қурган эди. 2014 йилнинг май ойида Райҳон эгизак фарзанд дунёга келтирган, уларга Ислом ва Имрон деб исм қўйилган эди.
2015 йил 9 январь куни Райҳон ажрашиш учун ариза топширганини эълон қилган. 2016 йил май ойида уларнинг никоҳи расман бекор қилингани маълум бўлганди.
Актёрлар Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева 2018 йилда турмуш қурган. Актриса Instagramʼдаги постларидан бирида «Ҳаётий тажрибамга кўра, инсонлар бировнинг шахсий ҳаётига ҳам аралашиб турмушини бузиб юборишганигача кўриб гувоҳ бўлдим. Шахсий ҳаёт шахсийлигича, сирлилигича қолгани яхши! Оиламни бундан буёғига ҳар қандай бало қазолардан узоқ тутаман», — деб ёзган эди.