Фарғонада 15 ёшли йигит «Nexia»да велосипедчини уриб юборди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган бола ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ 15 ёшли йигит «Nexia» автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига пиёдалар йўлагидан ўтаётган 13 ёшли велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.
«Ишхонада машинани олиб кетганман. Йўл соатига 80 километр тезликда келаётганимда ўнг тарафдаги велосипедчи бизга қараб юриб юборди. Тормоз босишимга қарамай, уриб кетдик», — дейди йигит.
Дастлабки маълумотларга кўра, велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, жабрланувчи ҳалок бўлган.