Тошкент вилоятида 16 ёшли йигит онасини ўлдирди

Тошкент вилоятида 16 ёшли йигит онасини ўлдирди.

«Daryo» нашрининг ўз манбасига таяниб ёзишича, 2022 йил 31 июль соат 21:00 ларда фарзанд (2006 йилда туғилган) яшаш хонадонида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган.

Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.

Янгиликлар