Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган «Nexia» 22 ёшли қизни уриб кетди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида катта тезликда ҳаракатланган «Нехиа» 22 ёшли қизни уриб кетди.

Маълум қилинишича, 16 июнь куни соат 21:30 да туманнинг ТҲАЙ кўчаси 1-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда туманнинг «Субҳидам» кўчасида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро «Нехиа» автомобилини бошқариб кетаётиб, 2000 йилда туғилган қизни уриб кетган.

Оқибатда Тошкент вилояти Бекобод тумани «Саломатлик» кўчасида яшовчи қиз олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, жонлантириш бўлимида вафот этган.

Қайд этилишича, ЙТҲга ҳайдовчининг катта тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар