Ўзбекистоннинг 4 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 4 ойдаги ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард долларга тенг бўлган. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 миллиард долларга ёки 61,2 фоизга ошган. Унда экспорт 7,1 миллиард долларни ташкил этган. Шундан:

  • маҳсулотлар — 6,2 миллиард доллар;
  • хизматлар — 837 миллион долларга етган.

Шунингдек, 4 ойдаги ташқи савдо айланмасида импорт 10,1 миллиард долларга етган. Бунда:

  • маҳсулотлар — 9,4 миллиард доллар;
  • хизматлар — 727 миллион доллар
  • сальдо — 3 миллиард долларни ташкил этган.

Янгиликлар