Ўзбекистонда 7–9 июнь кунлари жазирама иссиқ кузатилади

Ўзбекистонда 7–9 июн кунлари шу давр учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 5-6 даража юқори ҳарорат — жазирама иссиқ об-ҳаво кузатилади.

Маълум бўлишича, 7 июндан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб кела бошлайди. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни 38–39 даража атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40–42 даражагача бўлади. Таъкидланишича, бу ушбу давр учун меъёрдан 5–6 даража юқори ҳисобланади.

Шунингдек, 10 июнь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати 32-37 даража бўлиши айтилган.

Бундан ташқари, 7-9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкинлиги айтилган.

Янгиликлар