Қашқадарёда «Nexia-3» бетон тўсиққа урилиб, думалаб кетди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси «Nexia-3» бетон тўсиққа урилиб, думалаб кетиши оқибатида 2 киши вафот этди.

Билдирилишича, соат тахминан 23:00 чамасида М-39 Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг Қўшхона МФЙдан ўтган қисмида Шаҳрисабз шаҳри Бўстон МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Ш. ўз бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашинасини Тошкент шаҳри йўналиши томон бошқариб келиб, автомобиль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

«Nexia-3» русумли автомобилда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Ф.Ж. ва С.Қ. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси Ш.Ш. ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.У. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар