Хотин-қизлар учун давлат гранти ҳудудлар кесимида тақсимланди

2022/2023 ўқув йилида хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Қайд этилишича, жорий ўқув йилида хотин-қизлар учун энг кўп квота Фарғона вилоятига (221 та) ажратилган.

Вилоятлар кесимида квоталар тақсимоти қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
  • Андижон – 183;
  • Бухоро – 112;
  • Жиззах – 81;
  • Қашқадарё – 193;
  • Навоий – 60;
  •  Наманган – 165;
  • Самарқанд – 227;
  • Сурхондарё – 155;
  • Сирдарё – 50;
  • Тошкент вилояти – 177;
  • Фарғона – 221;
  • Хоразм – 110;
  • Тошкент шаҳри – 155.

Қайд этиш керак, аввалги ўқув йилларида квоталар ҳудуд кесимида умумий берилар эди. Жорий йилда қуйидаги 3 та соҳага бўлиб, алоҳида квота бериладиган бўлди:

  • аниқ ва табиий фанлар;
  • техника фанлари;
  • тиббиёт фанлари.

Яъни жорий йилдан бошлаб, танлов умумий ҳудуд кесимида эмас, мана шу соҳалар ичида бўлади.

Янгиликлар