Истеъмол товарлари ва хизматлар нархи қанчага ошгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди.
Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,4 фоизга етди.
2022 йилнинг апрель ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,1 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 1,4 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар 0,5 фоизга ошди.