Қўқонда аёл уйида кўкнори сомонини сақлагани аниқланди
Қўқон шаҳрида аёл уйида кўкнори сомонини сақлагани аниқланди.
Маълум қилинишича, 4 июль куни шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Меҳнатобод маҳалласида яшовчи М.С исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Жараёнда аёлнинг уйининг том қисмида кўкнори сомонини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-модда (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.