Маймунчечак кимларда оғирроқ кечиши маълум бўлди

Болаларнинг маймунчечак хасталигини бошқаларга қараганда оғирроқ ўтказиши маълум қилинди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу касалликнинг оғир ҳолати ҳозирда тўйиб овқатланмайдиган ёки ривожланишида нуқсони бўлган болаларда кузатилмоқда. Шунингдек, заиф иммунитет ҳам хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлиши мумкин.

«Болалар кўплаб касалликларни катталарга қараганда оғирроқ, баъзи хасталикларни эса енгилроқ ўтказади. Маймунчечакка келсак, у ёш болаларда оғирроқ бўлиши мумкин. Чунки боланинг танаси заифроқ иммунитетга эга, камроқ ҳимояланган бўлади», — дейди Анатолий Альтштейн.

Янгиликлар