Ўзбекистонда кўчаларни ёритишда «ақлли» чироқлардан фойдаланиш йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг «2020–2025 йилларда йирик шаҳарларни ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистонда кўчаларни ёритишда «ақлли» чироқлардан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Иллюстратив фото

Таъкидланишича, Энергетика вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда шаҳарларда кўчаларни ёритиш тизимида энерго-тежамкор, қуёш энергиясида қувватланадиган экологик тоза, ақлли кўча ёритиш чироқларидан фойдаланишни йўлга қўйишни таъминади.

Шунингдек, «Тоза ҳудуд» ДУК билан биргаликда хорижий тажрибани ўрганган холда, шу жумладан, ҳалқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларни жалб қилиб, шаҳарларда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, уларни маҳсус ташкиллаштирилган маиший чиқинди полигонларига кўчириш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича марказларни шакллантирилади.

Аввалроқ Қамчиқ довонидаги йўлларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Асакадаги кўчага янги ва замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилгани маълум қилинган.

Янгиликлар