Тошкентда қалбаки 2000 доллар банкомат орқали айирбошлангани аниқланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банкоматда қалбаки 2000 доллар айирбошлангани аниқланди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан АИТБ «Ипак йўли банк» Амалиёт бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Аниқланишича, фуқаро С.Ф. ва бошқалар банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки 2000 долларни сўмга айирбошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Янгиликлар