Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва булутли об-ҳаво сақланиб туради

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, 4 июнь куни об-ҳавонинг беқарорлиги фақат республиканинг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Марказий ва жануби-шарқий вилоятларида чанг-тўзон билан шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 27-32° атрофида бўлади.

Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича деярли қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 33-35° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 36-37° гача кўтарилади.

3-4 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Янгиликлар