Россияда бизнесмен ўзбекистонлик эркакни травматик тўппончадан отди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 24 май куни бизнесмен ўзбекистонлик эркакни травматик тўппончадан отди.
Маълум қилинишича, милициянинг навбатчилик бўлимига Юрий Гагарин даҳасида отишма содир бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Аниқланишича, Москва вақти билан тахминан соат 21:00 да ёқилғи қуйиш шохобчасида автопаркнинг 48 ёшли директори Ўзбекистондан келган 38 ёшли мигрант билан муштлашган. Ҳодисага «Skoda Oсtavia» машинаси туфайли келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Автомобиль аввалроқ лизинг шартномаси бўйича такси ҳайдовчисига берилган, лекин кейин автопарк директори уни сотмоқчи бўлган. Оғзаки отишма муштлашувга айланиб, бизнесмен ўзини ҳимоя қилиш учун ўзбекистонлик эркакни травматик тўппончадан отган.
Шундан сўнг бизнесмен милиция бўлимига олиб кетилиб, унга нисбатан майда безорилик юзасидан баённома тузилгач, камерага жойлаштирилган. Ўртача оғирликда жароҳатланган ўзбекистонлик эркак тиббий бўлимга олиб кетилган.