Самарқандда «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 25 май куни «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборди.

Маълум бўлишича, ҳодиса туманнинг Навоий Шох кўчасидан ўтувчи йўлда содир бўлди. Аниқланишича, «Cobalt» автомобиль ҳайдовчиси туманнинг Пастки Калангар маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган пиёда А.Н.ни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланувчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар