Самарқандда мактаб директори ўринбосари ўқувчи билан муштлашди
Ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги 2-умумтаълим мактаби директори ўринбосари томонидан ўқувчига нисбатан зўравонлик қилингани ҳақида хабар тарқалди.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бугун 1-навбатда, 6-соатдан сўнг мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда 9-синф ўқувчиси ўртасида содир бўлган.
Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчилarga нисбатан ҳар қандай қўпол муносабатни кескин қоралайди, —дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланди.





