Ўзбекистонда эҳсон қилиш ниқоби остида терроризмни молиялаштириб келган гуруҳ фош бўлди

Улар  Фаластинда жабр кўрганларга эҳсон қилиш ниқоби остида фуқаролардан пул йиғиб келган

Ўзбекистонда терроризмни молиялаштириш жиноятини содир этган бир гуруҳ шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи, 1987 ва 1998 йиллар оралиғида туғилган 8 нафар фуқаро Сурия давлатидаги «Ғуроба катибаси» террористик ташкилоти медиа-блогери, Қирғиз Республикаси фуқароси, 1996 й.т. Абдулмуҳсин Усмоновнинг ғоявий-психологик таъсирлари оқибатида унга тегишли ҳисоб-рақамларга пул ўтказиб беришган.

Саад Мухтор тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган. Тўпланган маблағлар эса Суриядаги террорчилар учун сарфланган.

Суд ҳукми билан қонунбузарларнинг 7 нафарига 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 1 нафарига 4 йил 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон