Тошкентда «Lacetti» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Пойтахтда ЙТҲга учраган «Lacetti» ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.

Хабарга кўра, 29 апрель куни соат 00:10ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Ж.Р. «Lacetti» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган.

Таъкидланишича, ҳайдовчи 25 ёшли Ж.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар