Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин — Саида Мирзиёева
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Бугунги таҳликали замонда дунё ҳамжамиятининг янада қатъият билан биргаликда ҳаракат қилиши ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда. Бугунги глобаллашув шароитида бундай хавф-хатарлар барча давлатлар қаторида Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Шу боис Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш масаласини умумиллий ҳаракатга айлантириб, барча куч ва воситаларни сафарбар қиляпмиз. Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин. Агар биз уларнинг молиявий артерияларини бўғиб қўйсак, бу иллат ўз-озидан йўқолади. Ишончим комилки, форумда қабул қилинадиган Самарқанд декларацияси халқларимиз хавфсизлиги, саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади ҳамда ушбу муҳим йўналишда халқаро ҳамкорликни янада кучайтиради, — деди Саида Мирзиёева





