Самарқанддаги ҳовлида газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида хонадонда газ портлаши сабабли бир оиланинг 4 нафар аъзоси вафот этди. Бу ҳақида Kun.uz хабар берди ва Бош Прокурорнинг матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Ҳодиса 22 октябрь куни 6:20 лар атрофида Мустақиллик маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Оқибатда эр-хотин, уларнинг ўғли ва қизи вафот этган.

Ҳолат газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси билмасдан чироқни ёқиши сабаб бўлган деган тахмин қилинмоқда. Портлаш оқибатида Р.С, М.С ва уларнинг фарзандлари Ф.Х ва Д.Х воқеа жойида вафот этган.

Қўшнилардан бири тонгда кучли портлаш овозини эшитганини, ташқарига чиқиб, кучли ёнғин бўлаётганини кўрганини маълум қилди. Унга кўра, ҳеч қандай ёрдам беришнинг имкони бўлмаган.

Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, туман газ таъминотидаги мансабдор шахсларга Жиноят кодексининг 207 (Мансабига совуққонлик билан қарш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлик қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон