Юк автомобиллари сабабли газ қувурларига шикаст етди

Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида юк машиналари сабаб салкам 6 минг хонадон газсиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Келтирилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши натижасида газ сизиб чиқиши кузатилган. Натижада «Боғбон» МФЙдаги 300 та ерли хонадон ва «Арғин» МФЙдаги 400 та ерли хонадон ҳамда 15 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги юқори босимли газ қувурига юк машинасининг шикаст етказиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилди. Бунинг натижасида 5200 та хонадон ва 81 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимларининг авария тиклаш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Авария тиклаш ишлари якунлангандан сўнг истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда газ таъминоти қайта тикланади.

Ўзбекистон