Самарқандда газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Самарқанд шаҳрида 3 млрд сўмдан ортиқ табиий газни ноқонуний ишлатган корхона аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Хабарга кўра, текширувда «Г. Ф. Э.» МЖЧга қарашли корхона истеъмолчи табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари яширин уланиш орқали газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Корхона 3,84 млрд сўмлик табиий газни рухсатсиз ишлатган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар тайёрланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.

Коммунал