Саида Мирзиёева Самарқандда Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида нутқ сўзлади

Администрацияси раҳбари президентнинг Осиё ва дунёдаги иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда Глобал экологик жамғарманинг 8-Ассамблеяси очилишида нутқ сўзлади.

Форум Марказий Осиё ва бутун дунё учун ҳозирги кунда энг долзарб бўлган масала — иқлим муаммоларини муҳокама қилиш имконини берди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал экологик кун тартибидаги нуфузи ошиб бораётганини яна бир бор намоён этди, — деди Саида Мирзиёева.

Ассамблея доирасида Eco Expo Central Asia-2026 кўргазмаси ташкил этилиб, унинг майдонида «яшил» лойиҳалар учун 80 млн доллар миқдоридаги грантлар ҳамда 520 млн доллардан зиёд инвестицияларни жалб этиш бўйича келишувлар имзоланди.

Қайд этилишича, асосий вазифа табиатни асраб-авайлаш йўлидаги ушбу ташаббусларни амалиётга изчил татбиқ этишдан иборат. Айни вақтда иккала тадбирда дунёнинг 180 та мамлакатидан жами 8 ярим мингдан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда.

Ўзбекистон