Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳолати масаласи бўйича махсус комиссия йиғилиши ўтказилмоқда
Айни дамда Тошкентдаги ҳаво ҳолати масаласи бўйича махсус комиссия йиғилиши президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида ўтказилмоқда.

Қабул қилинган чора-тадбирлар хусусида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ахборот бермоқда.
Вазият раҳбарият назоратида, доимий кузатув ва таҳлил олиб борилмоқда, давлат ҳаво ифлосланиши муаммоларини бартараф этишга қаратилган чоралар кўрмоқда, — дейилади хабарда.





