Жиззахда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган ҳокимлик бош мутахассиси ушланди
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу мансабдор ўзининг ўғлига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг АҚШ доллари олган.
Бироқ, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари, жами 6700 долларни олган вақтида ушланади.
Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





