Фарғонада эркак ўз хотини ва икки кичкина фарзандини ўлдирди
Фарғона вилоятининг Қува туманида эркак ўз хотини ва икки вояга етмаган фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда «Teznews.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Воқеа 29-ноябрь куни содир бўлган. Аниқланишича, 34 ёшли эркак ўзининг 31 ёшли рафиқаси, беш ёшли қизи ва бир ёшли ўғлини ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




