Тошкентда ҳоким ёрдамчиси $2 минг пора билан ушланди
Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси катта миқдорда пора билан ушланди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ўз «хизмати» эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Натижада, ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўзининг танишлари орқали олган вақтида ушланади.
Таъкидланишича, у муқаддам бир неча маротаба судланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





