Тошкентда жамоат транспорти йўл ҳақи қимматлашади

1 октябрдан бошлаб автобус ва метрода электрон тўлов орқали бир марталик юриш нархи 2 500 сўмгача оширилади

Тошкентда 1 октябрдан бошлаб жамоат транспорти учун янги тарифлар кучга киради, деб хабар беради Халқ депутатлари Кенгаши қарори.

Йўловчи бир марталик юриш учун электрон шаклда тўлаганда 2 500 сўм (ҳозирда — 1 700 сўм), нақд пулда тўлаганда эса 3 000 сўм (ўзгаришсиз) тўлайди. Юк ташиш нархи 4 000 сўм этиб белгиланди.

Ҳужжатда, шунингдек, транспорт карталари учун янги тариф режалари ҳам кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ўқувчилар, талабалар, пенсионерлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун баъзи тариф режаларини харид қилишда 50%лик чегирма назарда тутилган. Шу билан бирга, бир соат ичида бошқа транспортга ўтишдаги чегирмалар тизими сақлаб қолинади.

Жумладан, фақат автобусда юрилганда биринчи чиқиш 2 500 сўм, иккинчиси 1 500 сўм, учинчи ва ундан кейингилари эса бир соат ичида бепул бўлади. Автобус ва метродан фойдаланилганда биринчи чиқиш 2 500 сўм, кейинги ўтишлар эса қатнов кетма-кетлигига қараб 1 500 сўмдан ёки бепул бўлади. Бир соатлик тариф доирасида метродан фақат бир марта фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистон