Жиззахда ҳужжатсиз ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ноқонуний ер савдосига оид ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ  маълумот берди.

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрида яшовчи Х.Н. фуқаро С.И.га Шароф Рашидов туманидаги ҳужжатсиз 8 сотих ер майдонини унинг номига ўтказиб бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ваъда қилган. У бунинг эвазига 130 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ушбу туманда яшовчи Ҳ.А. ҳам давлат захирасидаги 0,6 гектар ер майдонини Жиззах шаҳрида яшовчи Э.З.га 48 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар