Хитойда кўчки оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Тирик қолганлар ва ҳалок бўлганлар кўчки остидан олиб чиқилди, етти киши жароҳат олди

Хитойнинг Ганьсу провинциясида кўчки оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ҳодиса Луннань шаҳрида юз бериб, кўчки остида жами 33 киши қолиб кетган. Олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан вафот этганлар ва омон қолганлар олиб чиқилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 7 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган.

Қайд этилишича, Хитой Халқ Республикасида ёз фасли анъанавий тарзда кучли ёмғирлар, тайфунлар, сув тошқинлари ва геологик офатлар билан кузатилади.

Ўтган йили Хитойда табиий офатлардан кўрилган тўғридан-тўғри зарар 241,61 миллиард юанни ташкил этган эди.

Ўзбекистон