Самарқандда мармар тошлар орасига 37 кг ошиқ яширилган наркотик моддалар топилди
Самарқанд вилоятида, мармар тошлар орасига наркотик моддаларни яширган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, текширув давомида хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинади.
Аниқланишича, чет эллик фуқаро қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда мамлакатга олиб келган, маҳаллий фуқаролар эса ушбу ажал оғусини сотиш билан шуғулланишган.
Тезкор тадбир давомида жами 37 кг 421 г «экстракцион опий» гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




