Самаркандда инсонларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди
Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари фуқароларни ноқонуний равишда Америкага юбормоқчи бўлди, деб Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, фирма раҳбари ушбу ҳудудда яшовчи 3 нафар фуқаронинг ишончига киради.
Зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, уларни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Тезкор тадбирда сайёҳлик фирма раҳбари олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланади.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




