Самарқандда навбатдаги «чиройли» рақам — «30 О 010 ОО» қанчага сотилгани маълум бўлди
Самарқанд вилояти учун 28 декабрь куни аукцион сотувга чиқарилган исталган ҳарф комбинациясидаги авторақам 6 январь кунига қадар 233 миллион 481 минг сўмга чиққан эди. Шу куни аукцион якунлади ва рақам 250 миллион 875 минг сўмга сотилди.
Маълумот ўрнида, авторақамлар онлайн аукционида исталган ҳарф комбинациясидаги авторақам «30 О 010 ОО» 14 декабрь куни Самарқанд вилояти учун сотувга чиқарилган. Мазкур давлат рақамининг бошланғич нархи 66 миллион 900 минг этиб белгиланган. 6 январь соат 18:05 ҳолатига эса унинг нархи 233 миллион сўмдан ошган.
Мавзуга доир:
- Аукционга қўйилган илк «чиройли рақам» — «30 Z 777 ZZ» қанчага сотилгани маълум бўлди
- Аукционга қўйилган «30 Z 777 ZZ» рақамини 600 миллион сўмга ким сотиб олгани маълум бўлди — видео
- «Бундан қиммат нархга бўлса ҳам олинарди». Аҳад Қаюм аукционда харид қилинган 600 млн сўмлик авторақам ҳақида гапирди
Аввалроқ Самарқанд вилояти учун 14 декабрь куни аукцион сотувга чиқарилган исталган ҳарф комбинациясидаги илк авторақам 4 январь куни 637 миллион 668 минг сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.