Ўзбекистонда 14 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

14 март кундуз куни Ўзбекистонда қишнинг таъсири яна сезилади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Хабарга кўра, республика ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Фарғона водийсида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ-3 даража илиқгача, шимолда 2-7 даража совуқгача пасаяди.

Қайд этилишича, пойтахтда куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2 даража илиқдан ошмайди.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар