Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий комиссиясидаги вакили тайинланди

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий комиссиясидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди.

Хабарга кўра, Шуҳрат Шукуров 1971 йилда туғилган. У Москва иқтисод-статистика институти, Ўзбекистондаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Маълумотга кўра, шу кунгача у Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Шукуровга Ўзбекистоннинг узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ЕОИИ доирасида кузатувчи давлат сифатидаги фаолиятини самарали ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Таъкидланишича, Ш.Шукуровнинг ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида жойлашган.

Янгиликлар