Бразилияда 15 ёшли йигит музлатгичдан ўлик ҳолда топилди

Бразилиянинг Кампо Гранде шаҳрида 15 ёшли Хосе Эдуардо Роса бувисининг музлатгичидан ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда The Sun нашрига асосланиб, Xabar.uz хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Хосе Эдуардо Росанинг жасадини 11 январь куни Хосенинг ишга бормаганидан сўнг уни излашга келган 20 ёшли қариндоши топган.

«Мен ёқимсиз ҳидни сезгач, музлатгични очиб, уни ўлик ҳолда топдим», дейилади хабарда.

Фото: the sun

Қайд этилишича, ўлим сабаби ҳали аниқланмаган, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари қотиллик, ўз жонига қасд қилиш ёки ўғирлик эҳтимолини рад этишган.

Таъкидланишича, ҳозирда ўлим сабаби ўрганилмоқда.

Янгиликлар