Ўзбекистонда 29 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
29 март кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Хабарга кўра, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража илиқгача пасаяди.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-8 даража илиқни ташкил этади.
Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

