Паркентдаги МФЙда жойлашган трансформатор подстанциясида ёнғин содир бўлди
Тошкент вилояти Паркент тумани Қуёш МФЙда жойлашган трансформатор подстанциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Фото: ФВВ
Хабарга кўра, 19 март куни соат 16:10да Тошкент вилояти Паркент тумани Қуёшли МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор подстанциясидаги мой махсулоти ёнган.
Қайд этилишича, воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27 етиб боришиб соат 16:35 ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб хавфни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга доир:





