Ўзбекистонда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди
29 март куни коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби маълум қилди.

Фото: uz.sputniknews
Маълум бўлишича, 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга доир:





