Самарқандда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олганлар аниқланди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатига чек қўйилди, деб хабар қилди Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Рейд давомида Тойлоқ тумани «Гўлба» МФЙда яшовчи фуқаро Ф. Ж. томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дарғом» каналидан «Volvo» русумли экскаватор ҳамда «KamAZ» юк машинасида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олинаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси билан жарима қўлланилиб, табиий объектларга етказилган 158 миллион 100 минг сўм зарар ҳисоб-китоб қилинди.

Шинингдек, транспорт воситалари эса вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Ўзбекистон