Самарқандда тадбиркор 3,2 млрд сўмлик электр энергиясини талон тарож қилди

Самарқанд вилоятида ўзбошимчалик билан 3,2 млрд сўмлик электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган шахс фош этилди, деб Ўзэнергоинспекция матбуот ҳизмати хабар қилди.

Аниқланишича, ўтказилган назорат ишларида ушбу вилоятининг Булунғур туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор «А. Д.» электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энегиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 261 миллион сўмлик зарар етказилди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон