Ўзбекистон оғир атлетикачилари Осиё чемпионатини 6 та медал билан якунлади

Спортчилар битта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритишди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида олтита медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, мусобақанинг сўнгги кунида +110 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган Амир Абдуллаев даст кўтариш машқида 189 кг натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, бу йилги қитъа биринчлигида 6 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.

Ўзбекистон