Тошкентда Onix иштирокидаги ЙТҲ сабабли пиёда вафот этди
Тошкентнинг Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 28-ноябр куни соат 11:10 ларда Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган.
Хусусан, Onix русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четки қисмида тўхтаб турган пиёдани уриб юборган.
Тўқнашувдан сўнг Onix ҳайдовчиси ўнг қаторда тўхтаб турган Nexia-3 ва Cobalt автомашиналари билан ҳам тўқнашиб, йўл-транспорт ҳалокати содир бўлган.
ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.





