Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида йирик ёнғин юз берди

Ёнғин натижасида овқатланиш шахобчасининг шиф, том қисми ёниб зарарланган

Андижон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида йирик ёнғин юз берди, деб хабар беради вилоят ФВБ матбуот хизмати.

Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш масканида ёнғин чиққани ҳақидаги маълумот 25 август куни соат 14:42 да келиб тушган.

Шундан сўнг, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 14:48 да етиб борган ва ёнғин соат 14:58 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида овқатланиш шахобчасининг шиф, том қисми ёниб зарарланган. Шунингдек, бинонинг 500 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди. Айни дамда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистон