Энди қамалиб чиққан фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади

Энди ўзбекистонда жазони ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Фармонга кўра, 2022 йилда Давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:

  • ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
  • кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.

Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш доирасида:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;
  • қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;
  • ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади;
  • жазони ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш жорий қилинади.

Ушбу тизимда тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунардмандчилик бўйича аниқ лойиҳалари бор шахсларга бир марталик моддий ёрдам берилади.

Янгиликлар